loader

ҚУРЪОН

Луғатда «жам қилмоқ, ўз ичига олмоқ, ўқиш» маъноларини билдиради. Истилоҳда Аллоҳ таолонинг каломи, Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломга фаришта Жаброил алайҳиссалом орқали нозил қилинган амр-фармонларни ўзида жам қилган муқаддас Китобдир. Унинг қироати ибодат ҳисобланади. Қуръони карим 10 йил Маккада, 13 йил Мадинада нозил бўлган. Шунинг учун унинг айрим суралари маккий, баъзилари маданий, дейилади. Қуръони карим 114 сурадан, 6666 оятдан иборат, энг каттаси Бақара (286 оят), энг кичиги Вал-аср ва Ихлос суралари бўлиб, улар 3 оятдан иборат. Қуръоннинг биринчи нозил бўлган ояти Алақ сурасининг беш ояти, охиргиси эса Бақара сурасининг 281-оятидир. Қуръони карим Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бир неча ваҳий котиблари томонидан ёзиб борилган, у зот оятларни тартиби билан жой-жойига қўйдирганлар, Расули акрам соллаллоҳу алайҳи васалламнинг кўз олдиларида Қуръон тартибланган, қорилар томонидан ёд олинган, ҳар куни намозларда ўқилиб, муҳофаза этилган. Мусулмонлар кундалик ҳаётларида Қуръон ҳукмларига амал қилиш билан бирга уни мунтазам ўқиб туришга буюрилганлар.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР