loader

ҚУСАМ ибн АББОС

Абу Жаъфар Қусам ибн Аббос ибн Абдулмутталиб ибн Ҳишом ал-Қурайший (р.а.), саҳобийлардан, Расулуллоҳ (с.а.в.) амакилари Аббоснинг ўғиллари. Тахминан милодий 624 йилда туғилганлар. Қусамнинг оналари Лубоба ал-Кубро (Уммул Фазл) мўминлар онаси Маймуна бинти Ҳориснинг синглиси бўлган. Бу аёлнинг олти ўғли ҳам Ислом йўлида катта хизматлар қилишган. Қусам Маккада омил (солиқ йиғувчи) бўлганлар. Халифа Муовия даврида (милодий 661-680) Ҳазрати Усмоннинг ўғиллари Саъид билан бирга ҳижрий 43 йили Мовароуннаҳрни  фатҳ этишга келганлар. Бир неча ҳадис ривоят қилганлар. 677 йилда Самарқандда шаҳид бўлганлар, қабрлари Шоҳизиндада.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР