loader

ҚУТАЙБА ибн МУСЛИМ

Абу Ҳафс Қутайба ибн Муслим ибн Амр ал-Боҳилий, Мовароуннаҳрга Ислом динини ёйган фотиҳлардан. Ҳижрий 49 (милодий 668) йилда туғилган. Халифа Валид ибн Абдулмалик замонида Хуросон томон юриш қилиб, ҳижрий 85 йили Бойканд, Бухоро, Кеш, Насаф, Самарқанд, Хоразм, Кобул ва Нисони фатҳ этди. Ҳижрий 94 йили Самарқанд ихшиди (ҳукмдори) Ғурак билан сулҳ тузиб, шу ерда яшаб қолди. Тўққиз ярим йил Хуросонда ноиб бўлди. Бир йилда сўнг Фарғонани фатҳ этди. Ҳажжож Фарғонада вафот этгач, Марвга қайтди. Ҳижрий 96 ёки 97 (милодий 714-715) йилларда Фарғонанинг Сўфиқишлоғида фитна туфайли шаҳид этилган. Уни Тамим қабиласи бошлиқлигидан четлатилган Вакий ат-Тамимий ўлдирган.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР