loader

ҒАЗОТ

Луғатда «уруш, юриш» маъноларини билдиради. «Ғазва» ҳам дейилади. Истилоҳда Ислом динини ёйиш ёки душманлардан ҳимоя қилиш учун Расулуллоҳ (с.а.в.) бошчиликларида олиб борилган ёки у зот бевосита қатнашган жанг ҳаракатлари ва ҳарбий юришлар «ғазот» дейилади. Муаррихлар Расулуллоҳнинг ғазотлари сони ҳақида ихтилоф қилишган: баъзилари йигирма еттита дейишса, айримлари бундан оз ҳисоблашади. Аммо икки томонлама ҳарбий тўқнашувлар содир бўлган ғазотлар сони тўққизтадир: булар Бадр, Уҳуд, Мурайсиъ, Хандақ, Қурайза, Хайбар, Фатҳ, Ханин ва Тоиф ғазотларидир.