loader

ҒАРБИЙ САҲРОИ КАБИР

Майдони: 266 000 кв. км., аҳолиси: 300 минг киши, пойтахти: Ал-Аюн, тузуми: Инқилобий қўмондонлик кенгаши бошқарадиган ўтиш даври, давлат бошлиғи: президент, маъмурий тузилиши: 2 та вилоятга бўлинади, пул бирлиги: песта. Ғарбий Саҳрои Кабир халқларининг сиёсий ҳаёти гуллаб-яшнаган пайт саҳро ичкарисидан келган барбар қабилалари Алморавийлар сулоласини ташкил этган давр (1056-1146 йиллар) га тўғри келади. Кейинчалик ўлкага бостириб келган испан ва португал босқинчилари барбар сулолаларини бир неча марта мағлубиятга учратишди. 1497 йилгача испанлар қулларни қўлга киритиш учун Ғарбий Саҳрои Кабир ҳудудига бостириб кирди. Ўн тўққизинчи аср ўрталарида мамлакат ҳудуди Сус дарёси водийи (ҳозирги Марокаш) дан Баҳодир бурунигача (ҳозирги Ғарбий Африқо) бўлган мамлакат ҳудуди расман Марокашнинг Алавий султонлари иқтисодий, сиёсий ва диний назоратида бўлди. 1884 йилдан 1962 йилгача Ғарбий Саҳрои Кабир Рио-де-Оро номи билан Испания колонияси бўлиб турди. Кейинчалик унинг ҳудудидан бир қисмини франсузлар испанлардан тортиб олишди. 1975 йилда Испания бу ўлкани Мавритания ва Марокашга тақдим қилди. Бу ердан Мавританиянинг кетиши билан Марокаш амалда уни тўла эгаллаб олди. Ҳозир ПОЛИСАРИО жабҳаси мустақиллик учун кураш олиб бормоқда. Аҳолининг 95 фоизини мусулмонлар ташкил этишади. Улар асосан Аҳли сунна вал жамоанинг моликия мазҳабига мансубдирлар. Оз миқдорда қадарийя оқими тарафдорлари ҳам бор. Ғарбий Саҳрои Кабир Ислом Конференсияси Ташкилотига аъзо бўлган.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР