loader

ҲАБИБ ибн ЗАЙД

Ҳабиб ибн Зайд ибн Осим ал-Ансорий (р.а.), саҳобийлардан. Оталари Мадинадаги илк мусулмонлардан бўлганлар. Ҳабиб ҳам ота ва акалари билан Расулуллоҳга (с.а.в.) Ақобада байъат берган етмиш саҳобий орасида бўлганлар. Оналари Умму Амора Аллоҳнинг дини ва пайғамбарини ҳимоя қилиш учун қурол кўтариб чиқан биринчи аёл эдилар. Ҳабиб кичикликлари сабабли Бадр ва Уҳудда қатнаша олмадилар, аммо улардан бошқа барча ғазотларда қаҳрамонларча жанг қилдилар. Расулуллоҳнинг жавоб номаларини сохта пайғамбар Мусайламатул Каззобга олиб борганлар ва Каззоб бу зотни қиймалаб ўлдирган.