loader

ҲАВЛА бинти ЯСОР

Ҳавла бинти Ясор (р.а.), саҳобия аёллардан. Абу Салама ибн Абдураҳмон ундан эшитган ҳадисини ривоят қилган. Ибн Абдулбарр бу ҳадисни Ҳавла бинти Йаман ривоят қилганимикин, дея хавфсираган. Лекин Ибн Ҳажар Асқалоний бу хавфнинг асоссизлигини исботлаган.