loader

ҲАДД

Луғатда «тўхтатиш, чегара, чора кўриш» маъноларини билдиради. Истилоҳда Қуръон ва Суннатга кўра одоб-ахлоқ, жамоат тартибига доир жиноятлар учун бериладиган жазо ва адаб «ҳадд» дейилади. Ҳадд қўлланадиган жиноятлар (куфр, бузуқлик, сохта гувоҳлик, туҳмат, ичикликбозлик, қаллоблик ва бошқалар) айрим шахсга эмас, балки жамият ва қонунга қарши қаратилган бўлганидан авф этиш мумкин эмас ва албатта ҳадд ижро қилинмоғи зарур бўлади. Ҳадд қози (суд)нинг ҳукми билан қирқтадан юзтагача дарра, қамчи уриш ёки калтаклаш (тошбўрон) орқали амалга оширилади. Бундан ташқари «таъзир» жазоси  ҳам қўлланиши мумкин. Жазони ўтаб бўлган киши тавба қилади ва каффорот (эваз) тўлайди. Ислом давлатлари қонунчилигида ҳадд жазосини йирик пул жаримаси билан алмаштириш ҳам кўзда тутилган.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР