loader

ҲАЖ

Луғатда «қасд қилиш» маъносида. Шаръий истилоҳда эса махсус амалларни маълум бир жойда, муайян бир вақтда қасд қилишдир. Ҳаж ҳам баданий, ҳам молий, ҳам руҳий ибодат бўлиб, Исломнинг бешинчи рукнидир. Ҳаж балоғатга етган, ақлли, ҳур-озод, зоди роҳилага (сарф-харажатларга) қодир бўлган, жисмонан соғ-бақувват мусулмонларга йўллар очиқ ва бехатар бўлган тақдирда умри давомида бир марта фарздир. Ҳаж эътимодли манбаларга кўра, ҳижратнинг тўққизинчи йили, баъзи ривоятларга кўра эса, олтинчи йили Қуръон ва суннат ҳукми ила фарз бўлган. Ҳажнинг фарзлигини инкор қилган кофир бўлади. Ҳажнинг вақти шаввол, зулқаъда ойлари ва зулҳижжа ойининг дастлабки ўн кунидир. Ҳажнинг иккита асосий рукни бор: бир лаҳза бўлса ҳам, Арафотда туриш, зиёрат тавофини авф этиш. Ҳаж уч хил: ифрод, таматтуъ, қирондан иборат.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР