loader

ҲАЗАРАЛМАВТ

Ямандан шарқда соҳил бўйлаб жойлашган ҳудуд номи. Унинг ҳам тарихий алоқалари бўлган ва гуллаб-яшнаган мамлакат саналгани эҳтимолдан холи эмас, зеро водийларида қадимий шаҳарчалар ва анҳорларнинг харобалари сақланиб қолган.  Машҳур  франкинсен дарахти танасидан чиқадиган сақичсимон шира атир-упа саноатида ишлатилиб, дунёда юксак қадрланиб келади. Мазкур жойнинг номи эса юнон тарихчиси Ҳеродот асарларида Исо  пайғамбар дунёга келишидан беш аср муқаддам қайд этиб ўтилган. Бу ерда меҳнатсевар кишилар яшаган. Улар резавор кўкатлар, мева, тариқ ва арпа етиштирганлар, бадавийлар эса мол боқишган, тери учун қўй асрашган. Бу ерлик кишилар қадим замонлардан бери денгизга меҳр қўйиб, у орқали Шарқ ҳамда Узоқ Шарқ билан савдо алоқаларини боғлаб туришган. Кўчиб кетганлари Шарқий Африқода, Ҳиндистон ғарбидаги денгиз соҳилларида ва Суматрада қўним топишган.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР