loader

ҲАЙВОНЛАР, ТИЛЛА, КУМУШ ЗАКОТИ

Қўйлар учун закот. Қирқтадан камига закот берилмайди. 40 тадан 120 тагача – битта қўй, 121 тадан 200 тагача – иккита қўй, 201 тадан 399 тагача – учта қўй, 400 дан 499 тагача – тўртта қўй, 500 дан 599 тагача – бешта қўй закот берилади. Қорамол учун закот. Ўттизтадан камида закот берилмайди. 30 тадан 39 тагача – битта табиъ (бир ёшдан иккига ўтган эркак ёки урғочи мол), 40 тадан 59 тагача – битта мусинна (икки ёшдан уч ёшга ўтган эркак ёки урғочи  мол), 60 тадан 69 тагача – иккита табиъ, 70 тадан 79 тагача – битта табиъ ва битта мусинна, 80 тадан 89 тагача – иккита мусинна, 90 тадан 99 тагача – учта табиъ закот берилади. Туя учун закот. 5 тадан 9 тагача – битта қўй, 10 тадан 14 тагача – иккита қўй, 15 тадан 19 тагача – учта қўй, 20 тадан 24 тагача – тўртта қўй закот берилади. 25-35 гача битта икки ёшга ўтган бўталоқ, 36-45 тагача уч ёшга ўтган бўталоқ, 46-60 тагача битта тўрт ёшга ўтган бўталоқ, 61-75 тагача беш ёшга ўтган бўталоқ, 76-90 тагача иккита уч ёшга ўтган бўталоқ, 91-120 тагача иккита тўрт ёшга ўтган бўталоқ берилади. Қўй, қорамол ва туя йилнинг аксар ойларида яйловда юрсагина улардан закот берилади. Тилла, кумуш ва пуллар закоти. Тилла-кумуш қандай шаклда эканидан қатъий назар (хоҳ танга, хоҳ тақинчоқ, тижорат ният қилинган-қилинмаган бўлсин) закоти берилади. Тилланинг нисоби 20 динор, оғирлиги 20 мисқол (85 грамм), кумуш нисоби 200 дирҳам, оғирлиги 140 мисқол (595 грамм). Тижорат моллари учун закот. Тижорат молларининг қиймати нисоб миқдорига етса улар қийматининг қирқдан бири закот учун берилади. 85 грамм тилла ёки 595 грамм кумушга тўғри келса, моли нисобга етган ҳисобланиб, закот бериш фарз бўлади.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР