loader

ҲАКИМ АТ-ТЕРМИЗИЙ

Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Али ибн Ҳасан ибн Бишр Ҳаким ат-Термизий, Мовароуннаҳрнинг ҳижрий учинчи асрдаги таниқли ҳадис олимларидан. Ҳижрий 245 (милодий 859) йилда Термизда туғилган. Яхши билим олгач,   етук муҳаддис ва шайх бўлиб етишган. Уч юздан ортиқ асар ёзгани маълум. Булардан «Наводирул-усул фи аҳодис ур-Расул», «Китаб ул-фуруъ», «Хатмул-вилоя», «Илал уш-шариа», «Исбат ул-илал», «Каврул-умур», «Китаб ул-маноҳий», «Китаб уш-шарҳус-солат» каби асарлари машҳур. Олимни тушунмаган мутаассиб халқ уни Термиздан қувган. Бирмунча вақт Балхда яшаган. Ҳижрий 320 (милодий 932) йили Термизда вафот этган.
ҲАКИМ ибн ҲИЗОМ. Абу Холид Ҳаким ибн Ҳизом ибн Ҳувайлид ибн Асад ибн Абдулуззо (р.а.), саҳобийлардан. Милодий 554 йилда Маккада, Каъбаи муаззаманинг ичида  туғилганлар. Қурайш қабиласидан, мўминлар онаси Хадичаи Кубро акаларининг ўғли. Расулуллоҳ (с.а.в.) билан ёшликларидан дўст бўлишган. Макка фатҳидан сўнг Исломга кирганлар. Расули акрамдан 40 та ҳадис ривоят қилганлар. Ҳижрий 54 (милодий 674) йили Мадинада вафот этганлар.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР