loader

ҲАЛИМА САЪДИЙЯ

Ҳалима бинти Абу Зувайб ас-Саъдийя, Расулуллоҳни (с.а.в.) эмизган энагалардан бири. Тоифдаги Бани Саъд қабиласидан бўлган. Муҳаммадни (алайҳиссалом) ўша вақт таомилига кўра ўз юртига олиб кетиб, тўрт йил эмизган ва парваришлаган. Шу муносабат билан унинг хонадонида ризқ кенгайиб, ҳаёт фаровонлашган. «Шаққи садр» воқеаси унинг уникида содир бўлган. Шундан кейин у Пайғамбар алайҳиссалом билан икки марта учрашди. Биринчи марта Ҳазрати Хадичага уйланганларидан сўнг қурғоқчиликдан шикоят қилиб борган эди. Шунда Хадича онамиз унга йигирма бош қўй ва бошқа нарсалар бериб юборганлар. Иккинчи марта Ҳунайн куни учрашишган.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР