loader

ҲАЛОКУХОН

Мўғуллар саркардаси Чингизхоннинг набираси. Чингиз ҳаётлигида  мўғуллар Хуросон ёки Форсга кириб боришмади, бу ерларни забт этиш вазифаси Ҳалокухон зиммасига тушди. У йўлида дуч келган ҳамма нарсани куйдириб, ўлдириб, йўқ қилиб, бутун мамлакатни  шип-шийдон  қилди... Бағдодни ҳам харобаликка айлантирди. Битта қилган яхшилиги ассасинларнинг "Аламут" қўрғонига барҳам берди. Айтишларича, у халифани ўз қўшинлари билан Шайх ул-Жабалга қарши мўғуллар   тадбирида иштирок этишга таклиф қилган.  Бироқ халифанинг қўшинлари  йўқ эди.  Ироқнинг салжуқий ҳукмдорлари эса жуда  қўрқишарди. Шунга қарамасдан, анчагина киши Ҳалокухонга қўшилди. Улар орасида халифанинг маслаҳатчиси - шиалар "Муҳаққиқ аввал" (дастлабки ҳақиқат ўрнатувчи)  деб ҳисоблашадиган машҳур риёзиётчи олим Носириддин Тусий ҳам бор эди.  Ҳалоку Бағдодни қамал қилиб босиб олгач, бу халифалар шаҳри, мусулмон маданиятининг  ўчоғи, жаҳон маданий тараққиётининг маркази ҳам вайрон этилди.  Кутубхоналарга ё ўт қўйилди,  ёки улардаги китоблар дарёга отилди, ҳашаматли саройлар, мактаблар,  касалхоналар ва масжидларни эса мўғуллар бостириб келишларидаёқ хароб қилиб улгурган эди.  Биринчи бўлиб халифа  ва унинг оиласи қамоққа ташланди,  кейинроқ улардан кўпларининг боши кесилди. Исломга шу даражада қаттиқ зарба берилдики,  кейин у бошқа ҳеч  қачон ўз ҳолига  қайтолмади.  Ана шу истило шарафига Ҳалокухонга Элхон унвони берилиб, у Ўксусдан  қуйида жойлашган  бутун  минтақага ҳукмдор  бўлиб  олди.  Форснинг иккинчи сулоласига  асос солди.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР