loader

ҲАЛОЛ ВА ҲАРОМ

Аллоҳ таоло рухсат этган нарсалар шариатда «ҳалол» дейилади. Мўмин-мусулмонларга ҳалол ризқ топиш, ҳалол касб билан рўзғор тебратиш, ҳалол таом-ичимликларни истеъмол қилиш буюрилган. Шариатимизда ижозат этилган ҳамма нарса, ейиладиган таомлар ёки қилинадиган ишлар ҳалол саналади. Аллоҳ таоло ҳалол қилган нарсалар инсон учун моддий ва маънавий фойдалардан холи эмас. Аллоҳ таоло ман қилган нарсалар ва ишлар шариатда ҳаром ҳисобланади. Ҳаром ишга ўтиш ёки ҳаром таом ейиш оғир гуноҳ саналади. (Баъзан зарурат туфайли ҳаром ҳалолга айланиши ҳам мумкин, масалан, очдан ўлаётган одам зарур миқдорда ҳаром истеъмол қилиши, душманга нисбатан ёлғон ишлатиш мумкинлиги кабилар.) Ҳаром иш ва нарсалар саноқлидир. Қуйида улардан айримларини келтирамиз: тўнғиз, ваҳший ҳайвонлар, ўзи ўлиб қолган ҳалол ҳайвонларнинг гўштлари, сўйганда чиққан қон, «Бисмиллаҳ...»сиз сўйилган ҳалол ҳайвонларнинг гўшти, динсиз (мажусий)лар сўйган ҳайвон гўшти, маст қилувчи ичимлик ва гиёҳларнинг барча турлари, эркакларга ипак ва тилла ишлатиш, аёлларга эркакча кийиниш, тилла-кумуш идишда овқат ейиш, зинокорлик, судхўрлик, ўғрилик, қароқчилик, ғийбат, туҳмат, бўҳтон, ёлғончилик каби нарсалар мусулмонларга ҳаром қилинган.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР