loader

ҲАСАД

Луғатда «кўролмаслик» деган маънони билдиради. Истилоҳда бировларнинг ҳалол йўл билан топган неъматлари (мол-давлат, илм, обрў-мартаба кабилар) ни кўролмаслик «ҳасад» дейилади. Бу жуда ёмон хулқ бўлгани учун ундан иложи борича четланиш лозим. Пайғамбар алайҳиссалом: «Ҳасаддан сақланинглар, чунки олов ўтинларни куйдириб тугатгани каби ҳасад ҳам яхши амалларни еб битиради», деганлар. Ёмонликка сабабчи нарсаларни йўқотишни исташ ҳасад саналмайди. Бошқанинг қўлга киритган ютуқларини (масалан илмига амал қилаётган олимни) кўриб, ўзи ҳам шундай ютуққа эришишни исташи ҳасад эмас, «ҳавас» дейилади.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР