loader

ҲАСАН БАСРИЙ

Абу Саид Ҳасан ибн Абул Ҳасан ибн Ясор ал-Басрий, энг атоқли тобеъинлардан. Ҳижрий 21 (милодий 642) йилда Мадинада туғилган. Онаси Хайра Умму Салама онамизнинг хизматкорлари бўлган. Ҳасан саҳобийлардан 130 киши билан учрашган, улардан кўплаб ҳадисларни нақл қилган. Ривоят қилган ҳадислари «Кутуби ситта» муаллифлари ўртасида эътиборли бўлган. Ҳазрати Алининг назоратларида вояга етган, етук мужтаҳид бўлиб етишган. Имом Ғаззолий унинг машҳур олим, фақиҳ, обид, фасиҳ, нотиқ, том маънодаги донишманд бўлганини ёзади. Кўп йиллар Басрада яшаб, ҳижрий 110 (милодий 728) йилда вафот этган ва ўша ерда дафн этилган.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР