loader

ҲАФСА бинти УМАР

Ҳафса бинти Умар ибн Хаттоб (р.а.), Расулуллоҳнинг завжаи мутоҳҳаралари, мўминлар онаси, Ҳазрати Умарнинг қизлари. Аввал Ҳунайс исмли саҳобий билан турмуш қурганлар ва у билан Мадинага ҳижрат қилганлар. Эрлари Бадр жангида шаҳид бўлгач, Ҳазрати Умар ўттиз беш ёшли тул қизларини Пайғамбар алайҳиссаломга завжаликка бердилар. Ҳафса Расули акрамдан бир неча ҳадис ривоят қилганлар. Халифа Муовия замонида вафот этдилар.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР