loader

ҲЕЕ СОО ЛЕЕ

Доктор Ҳее Соо Лее (Жамил), таниқли Ислом олими. 1953 йилда Жанубий Қуриянинг Милянг қасабасида туғилган. Сеул университетида ўқиган, Ўрта Шарқ тадқиқот марказида «Ўрта Шарқ ва Ислом» мавзуида илмий иш олиб борган. 1979-1983 йилларда Қурия Ислом Федератсияси Бош котиби. Истамбул, Тунис университетларида, Жидда Ислом маорифи марказида, Лондон, Амстердам архивларида Ислом бўйича изланишлар олиб борган. «Усмонли-япон муносабатлари ва Японияда исломият», «Ислом ва турк маданиятининг Узоқ Шарққа ёйилиши», «Шарқий Осиёнинг Ислом дунёси билан тарихий муносабатлари» китоблари корейс, турк, инглиз тилларида чоп этилган.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР