loader

«ҲИДОЯ»

Луғатда «тўғри йўлдан бориш, ишончли қўлланма» маъноларини билдиради. Исломнинг буюк олими, улуғ фақиҳ шайхулислом Бурҳониддин Марғинонийнинг араб тилида ёзган шоҳ асари номи. Тўрт жилдли «Ҳидоя» китоби суннийликнинг ҳанафий мазҳаби бўйича энг муҳим ва ишончли манба саналади. У 57 та китобдан иборат. Ислом фиқҳининг барча муаммоларига ечим топгани билан Ислом оламида катта шуҳрат қозонган. Унга элликдан ортиқ шарҳ ёзилган. Форс, турк, рус, инглиз, ўзбек ва бошқа тилларга таржима қилинган. Исломий дорилфунун ва мадрасаларда дарслик сифатида ўқитилган. Аллома Ҳаддод: «Қуръони карим қандай қилиб ўзидан аввалги динларни мансух қилган бўлса, «Ҳидоя» китоби ҳам ўзидан илгари шариат бўйича ёзилган барча асарларни эътиборсиз қилди», деган.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР