loader

«ҲИДОЯТ»

Ўзбекистон мусулмонлар идорасининг ойлик диний-ижтимоий, илмий-адабий журнали номи. 1946 йилда бошлаб вақти-вақти билан чиқиб турган. 1968 йилдан бошлаб «Совет Шарқи мусулмонлари» номида ҳар уч ойда ўзбек, араб, инглиз, кейинчалик форс, фаранг, рус тилларида нашр этилган ва бутун СССРда тарқаган. 1991-1995 йилларда «Мовароуннаҳр мусулмонлари», 1995-1999 йиллари «Ўзбекистон мусулмонлари» номи билан ичққан. 1999 йил августидан «Ҳидоят» номи билан янгича шакл ва мазмунда чиқа бошлади. Унга турли йилларда Абдуғани Абдуллаев, Муҳаммад Амин Муҳаммад Юсуф, Шодиёр Мутаҳҳархон ўғли, Шарофиддин Мирмаҳмудов, Абдулмажид Мусабек, Нуруллоҳ Муҳаммад Рауфхон муҳаррирлик қилишган. Журнал 2007 йилда 25 минг нусхада чоп этилди.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР