loader

ҲИДОЯТУЛЛОҲ ОФОҚХОЖА

Ҳидоятуллоҳ ибн Муҳаммад Юсуфхожа ибн Хожа Калонхожа ибн Махдуми Аъзам Даҳбедий, Шарқий Туркистоннинг атоқли тасаввуф шайхи ва давлат арбоби. Офоқхожа (уфқ, ёруғлик соҳиби) номи билан машҳур бўлган. Милодий 1625 йилда туғилган. Мовароуннаҳрнинг улуғ шайхи Махдуми Аъзам авлодларидан. Қашқар, Ёркент, Туркистон, Тибет ўлкаларида пири муршид сифатида Ислом ва тасаввуф илмини тарғиб қилган. Ёркент хонлигида тахтга чиққан хожаларнинг биринчиси. Шарқий Туркистонда 78 йил ҳукм сурган хожалар сулоласи асосчиси. Шайх Офоқхожа минглаб муридларга, жумладан шоир Машрабга пир-устозлик қилган. Ҳижрий 1075 (милодий 1695) йили Қашқарда вафот этган, қабри Офоқхожа мозорида.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР