loader

ҲИЖРАТ

Луғатда «кўчиш, бирор нарсадан ажраш» маъноларини билдиради. Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом ва у зотга эргашган мусулмонларнинг маккалик мушриклар таъқиби ва зулмидан жон сақлаш мақсадида Ҳабашистон ва Мадинага кўчишлари «ҳижрат» деб аталган. Расулуллоҳ (с.а.в.) милодий 622 йил 23 сентябрда икки туя ва тўрт кишилик гуруҳ билан Мадинаи мунавварага ҳижрат қилганлар. Мадинага ҳижрат қилганлар «муҳожирлар» деб юритилган. Макка фатҳидан кейин ҳижрат йўқлиги ҳадисларда қайд этилган. Мусулмонларнинг ҳижрий-қамарий тақвимида ҳижрат йил боши ўлароқ қабул қилинган.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР