loader

ҲИЖРИЙ ЙИЛ

Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломнинг Маккадан Мадинага ҳижрат қилишлари (кўчишлари)дан ҳисоблана бошлаган ва 622 йилнинг 16 июлидан амалга киритилган сана (йил) номи. У ҳижрий 17 (милодий 638) йилда халифа Умар ибн Хаттоб томонидан жорий этилган. Ҳижрий йил ой ва қуёш кунлари асосида олиб борилишига қараб ҳижрий-қамарий ва ҳижрий-шамсий деб юритилади. Ҳижрий-қамарий йил 354 кеча-кундуз бўлгани учун йилига 11 кундан орқада қолиб, ҳар 33 йилда ҳижрий-шамсий санадан бир йил кам бўлади. Муҳаррам, сафар, рабиъул-аввал, рабиъус-соний, жумадил-аввал, жумадис-соний, ражаб, шаъбон, рамазон, шаввол, зулқаъда, зулҳижжа ҳижрий-қамарий сана ойларидир.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР