loader

«ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР»

Тўлиқ номи «Ҳизб ут-таҳрир ал-Исломий» (Ислом озодлик партияси), сиёсийлашган норасмий диний оқим-тузилманинг номи. Илк марта 1953 йилда Исроилда пайдо бўлган. Асосчиси шайх Тақийуддин Набаҳоний (1909-1979) Мисрдаги Ал-Азҳар дорилфунунини тамомлаган, шариат суди аъзоси, «Ихвон ул-муслимин»нинг Ўрдундаги раҳбарларидан бўлган. Тузилмада тўрт-беш кишилик дорислар ҳалқага бирлашиб, мушрифдан сабоқ олади. Тарафдорлари кўпгина Ислом мамлакатларида, хусусан Миср, Ўрдун, Тунис, Ироқ, Жазоир, Судан, Яман ва бошқа ерларда бор. Ҳозир унга фаластинлик Абулқадим Заллум раҳбарлик қилади. Тузилма «Ал-ваъй» (Онг) деган журнал ва бошқа адабиётлар тарқатади. Тузилма ғояси асл Ислом ақидасига зид бўлгани учун унинг фаолияти кўпгина мамлакатларда тақиқланган.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР