loader

ҲИКМАТ

Луғатда «донишмандлик, заковат» маъноларини билдиради. Истилоҳда эса тажриба билан эришиладиган тўғри билим; Ҳаққа мувофиқ, одоб-ахлоққа доир фойдали мухтасар сўз; донишмандлик, фалсафа, махфий сир, ақлу ҳақиқатга тўғри келадиган нозик маъноли қисқа сўз; ашёнинг зоҳирий ва ботиний кайфиятидан баҳс этувчи илм; Аллоҳга итоат; ақл, сўз ва ҳаракатдаги уйғунликларнинг ҳаммаси «ҳикмат» дейилади. Аллоҳ таолонинг «Кимга ҳикмат берилган бўлса, батаҳқиқ унга кўп яхшилик берилибди» (Бақара, 269) деган сўзи бор. Ҳадис шарифда эса: «Ҳикмат мўминнинг йўқотган нарсасидир, уни қаерда топса, дарҳол олади», дейилган. Амалсиз оми одам ҳикмат соҳиби бўлмайди. Диний-тасаввуфий шеърлар мажмуи ҳам шу ном билан аталган: масалан, Аҳмад Яссавий, Азимхўжа эшоннинг «Ҳикматлар»и бор.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР