loader

ҲИМАМА

Расулуллоҳ (с.а.в.) саҳобалари ичида Ҳимама (р.а.) номли саҳоба ҳам бор эди. У Исбаҳонга ғозий ҳолда чиқиб Умар ибн Хаттоб халифалик даврларида уни фатҳ қилди. Абу Мусо: «Биз Ҳимама ҳақида нима дейишингизни билмаймизу лекин у шаҳид бўлган», дедилар. Абдулаълонинг айтишларича, Ҳимама ҳеч кулмас эди. «Нима учун кулмайсиз», дейилганида, у киши: «Жойим жаннатдами ёки дўзахдами, шуни билмагунимча кулмайман», дедилар. Ҳимама Исбаҳонда вафот этганлар.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР