loader

ҲИРО ТОҒИ

Макка шаҳридан беш чақиримча шимолдаги баландлиги 200 метрли тоғнинг номи. Расулуллоҳ (с.а.в.) ўзларига пайғамбарлик келмасидан олдин уч йил давомида йилига бир марта ёлғиз Аллоҳга «муроқаба» ва «таҳаннус» ибодатларини адо этиш учун шу тоғдаги ғорга боришни ихтиёр этганлар. Бу тоғда Жаброил алайҳиссалом орқали Пайғамбаримизга Қуръони каримнинг илк оятлари, яъни Алақ сурасининг аввалги беш ояти нозил қилинган. Тоғдаги ғор ҳозиргача сақланиб қолган, Маккага келганлар уни зиёрат қилишади. Бу ғор Масжидул-ҳарамнинг шарқий-шимолидаги Нур тоғи чўққисида жойлашган бўлиб, денгиз сатҳидан баландлиги 621 метр, тоғ бағридан 281 метрдир. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам пайғамбар бўлиб юборилишларидан олдин ушбу ғорда ибодат қилардилар. Ғорнинг узунлиги чамаси 3 метр. Бошланишида табиий очиқлик бор.  Баландлиги 2 метр. Икки кишини сиғдиради. Мана шу ғорга Жаброил алайҳиссалом биринчи ваҳий «Яратган Зот бўлмиш Парвардигорингиз номи билан (бошлаб) ўқинг» оятини олиб келган (Алақ, 1). Сўнгра Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Ҳиро тоғи яқинида Жаброил алайҳиссаломни кўрганлар. Кунларнинг бирида бу тоғга: «Эй Ҳиро, тўхта!» деб айтганлар.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР