loader

ҲИШОМ ибн УРВА

Абу Мунзир Ҳишом ибн Урва ибн Зубайр ибн Аввом, таниқли тобеъинлардан. Ҳижрий 61 (милодий 680) йилда Мадинада туғилган. Ашараи мубашшарадан бўлган Зубайр ибн Аввомнинг набираси. Ибн Умар, Жобир, Анас ибн Молик каби машҳур саҳобийлар билан кўришган. Таниқли ҳадис олими бўлиб етишган. Ҳадис тўплаш мақсадида Куфа, Бағдод ва бошқа ўлкаларга сафарга борган. Куфада талабаларга ҳадис илмидан сабоқ берган. Жами 400 дан ортиқ ҳадис ривоят қилган. Ҳижрий 146 (милодий 763) йилда Бағдодда вафот этган.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР