loader

ҲОРИСА ибн НЎЪМОН

Абу Абдуллоҳ Ҳориса ибн Нўъмон ибн Нуфайъ ал-Ансорий (р.а.), таниқли саҳобийлардан. Расулуллоҳ (с.а.в.) билан бирга Бадр ва ундан кейинги барча маъракаларда   иштирок этганлар. Ҳориса Жаброил алайҳиссаломни икки марта кўрдим, деб айтганлар. Бири Расулуллоҳ (с.а.в.) Бани Қурайза олдига чиққанларида Жаброил Даҳятул Калбий суратида кўриндилар. Иккинчиси Ҳунайндан қайтганимизда Жаброил алайҳиссалом Расулуллоҳ (с.а.в.) билан гаплашиб туришган экан. Улар олдидан ўтиб салом бермадим. Жаброил: «Бу ким?» деган эдилар, атрофдагилар: «Бу Ҳориса», дейишди. Шунда Жаброил алайҳиссалом: «Агар салом берганида биз алик олар эдик», дедилар. Оишадан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.): «Ухлаб тушимда жаннатни кўрдим. У ерда бир қорининг Қуръон ўқиётган овозини эшитдим. «Бу ким?» десам, улар: «Ҳориса ибн Нўъмон», дейишди. Шунда у зот: «Бу унинг яхшилиги сабаблидир», дедилар. Чунки Ҳориса онасига кўп яхшилик қилувчи кишилардан эди.  Муовиянинг халифалик даврида вафот этганлар.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР