loader

ҲОРУН АЛАЙҲИССАЛОМ

Қуръони каримнинг йигирма икки жойида зикр этилган пайғамбар номи. Акаси Мусо алайҳиссалом билан худолик даъвосини қилган Миср фиръавни ва қавмини ҳидоятга бошлашга буюрилди. Аммо улар бу даъватга қулоқ солмади. Мусо алайҳиссалом Тури Сино тоғида қавми учун Аллоҳдан ўнта буйруқ олаётганида ўрнига Ҳорун алайҳиссаломни қолдириб кетганди. Шунда Сомирий деган заргар Бани Исроилга олтин ва кумушни эритиб, бир бузоқ ҳайкалини ясаб берди, унга овоз бериб қавмни унга ибодат қилдира бошлади. Ҳорун алайҳиссалом уларга кўп насиҳат қилса ҳам қулоқ солишмади. Ҳазрати Мусо Турдан келгач, қавмининг ҳолатидан қаттиқ ранжиди, акасидан ҳам ўпкаланди. Сўнгра бузоққа сиғинганлар Мусо алайҳиссалом насиҳати билан пушаймон бўлиб, Аллоҳга иймон келтиришди.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР