loader

ҲОФИЗ КЎҲАКИЙ

Султон Муҳаммад Ҳофиз Кўҳакий ат-Тошқандий, мовроуннаҳрлик таниқли муаррих, фақиҳ ва мударрис. Милодий 1490 йилда Тошкентда туғилган. Мавлоно Али Қушчининг набираси. Илм талабида Миср, Ироқ, Шом, Яман, Ҳижоз, Афғонистон, Эрон, Туркия, Шарқий Туркистонга сафар қилган. Бобур ҳузурига элчи бўлиб борган. Ҳовлисида мадраса очиб дарс берган. Ўндан ортиқ асари бор, булардан «Рисола фи фан ат-тафсир вал-усул вал-фуруъ вал-мантиқ вал-калом», «Тарихи оли Чингиз», «Шарҳу одоб ул-мунозара», «Фавоид зиёийя», «Тарихи Тошқанд» кабилар машҳур. 1572 йилда вафот этган, қабри Қаффол Шоший мақбарасига кираверишда.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР