loader

ҲУЖУРОТ

Луғатда «ҳужралар» деган маънода, Қуръони каримнинг қирқ тўққизиничи сураси номи, Мадинада нозил бўлган, 18 оятдан иборат. У нисбатан қисқа бўлишига қарамай, исломий одоб-ахлоққа доир жуда кўп қонун-қоидаларни, Пайғамбар алайҳиссаломга нисбатан муомала одобини, жамият интизомини сақлаш учун зарур бўлган кўпгина йўл-йўриқларни қамраб олган. Мўминларни бировларни масхаралаш, турли лақаблар тақиш, ғийбат, айғоқчилик, бадгумонлик, мунофиқлик каби иллатлардан сақланишга чақиради. Сурада Пайғамбар алайҳиссаломнинг жуфти ҳалоллари бўлмиш оналаримиз истиқомат қиладиган ҳужралар зикр қилинган ояти карима борлиги учун у шундай номланган.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР