loader

ҲУСАЙН ВОИЗ КОШИФИЙ

Камолиддин Ҳусайн Воиз Кошифий, воизлик билан ном чиқарган олимлардан. Милодий 1440 йилда Хуросоннинг Сабзавор шаҳрига қарашли Байҳақ мавзеида туғилган. Фиқҳ, калом, кимё илмларини, бир неча хорижий тилларни ўрганган. Ёшликдан воизлик (нотиқлик, ваъз айтиш) билан шуғулланган, кўп йиллар Машҳад ва Ҳиротда воиз бўлган. Илмнинг турли соҳаларига доир икки юздан ортиқ асар ёзган. Унинг «Ахлоқи муҳсиний», «Футувватномаи султонийя», «Рисолаи хотамийя», «Жавоҳирнома», «Тафсири Ҳусайний», «Анвори Сухайлий» каби машҳур асарлари бор. Унинг ўғли Фахриддин Али Сафий ҳам олим бўлган, «Рашаҳоти айнул-ҳаёт» номли тасаввуфга оид асари машҳур. Кошифий милодий 1505 йилда Ҳиротда вафот этган.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР