loader

ҲУСОМИДДИН АХСИКАТИЙ

Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Умар Ҳусомиддий Ахсикатий, Мовароуннаҳрнинг таниқли фақиҳларидан. Фарғона водийининг Ахсикат шаҳри (ҳозирги Наманган вилояти)да туғилган. Шайх мақомига эга имом, фиқҳнинг усул ва фуруъ бобида тенгсиз илм соҳиби бўлган. Унинг «Мунтахаб ал-Ҳусомий», «Ал-мухтасар фи усулил-фиқҳ», «Мифтаҳ ул-усул», «Ғоят ат-таҳқиқ», «Дақоиқ ал-усул ват-табйин» каби асарлари машҳур. «Мухтасар»и қўлёзмалари Ўзбекистон, Дубай, Миср, Олмония каби ўлкаларнинг кутубхоналарида сақланмоқда. Милодий 1227 йилда вафот этган.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР