loader

Расулуллоҳнинг Шомга қилган илк сафарлари

Пайғамбар алайҳис-салом ўн икки ёшга кирганларида амакилари Шомга сафарга отланди. Энг яқин кишисидан айрилиш расулуллоҳга қаттиқ таъсир қилиб, маъюсланиб қолгандилар. Бундан юраги эзилган Абутолиб болани бирга олиб кетишга жазм этди. Улар Шомда узоқ туришмади. Орқага қайтишаётганда Сурия билан Арабистон сарҳадига жойлашган Бусро кентига қўниб, яҳудийларнйнг уламоларидан бири роҳиб Баҳойро билан учрашишди. Баҳойро яҳудийларнинг муқаддас китобида зикр этилган, шу замонда араблар орасидан чиқадиган пайғамбар ҳақида сўраб-суриштирди. Карвондагилар бир овоздан ҳали ундай зот дунёга келмаганини айтишди. Яҳудий ва насоролар Муҳаммад алайҳис-саломнинг дунёга келишларини, араблардан пайғамбар етишиб чиқиши мумкинлигини жон-жаҳдлари билан рад этишарди. "Улар аввал эътироф қилган пайғамбар дунёга келганда уни инкор этишди. Оллоҳ кофирларни раҳматидан дариғ тутади" (Бақара сурасидан).

Орқага Олдинга

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР