loader

Расулуллоҳнинг пайғамбар болишдан аввалги тирикчиликлари

Муҳаммад алайҳис-саломга оталаридан ҳеч нарса мерос қолмади, у киши камбағал оилада, етим булиб дунёга келдилар, бану саъд қабиласида эмизилиб, эмукдош биродарлари билан подачилик қилдилар. Маккага қайтиб келгач, арзимаган иш ҳақига одамларнинг қўйини боқдилар. Пайғамбар алайҳис-салом дунёга, дунёвий машғулотларга ружу қўймадилар. Агар у киши дунёвий ишларга берилиб, бойлик кетидан қувсалар абадий бахт-саодатдан бебаҳра қолардилар. Шу боис Оллоҳ таоло дунёга берилмасликка ва ундан йироқ туришга даъват этади. Олдин ўтган пайғамбарлар ўз ҳаётларида бу ўгитга қат'ий амал қилганлари ҳаммага аён. Исо пайғамбар дунё ҳақида ўйлаб ҳам кўрмаганлар, Мусо ва Иброҳим пайғамбарлар ҳам шундай йўл тутишган, улар ҳам болалигида оғир қийинчиликларга дуч келишган, ҳаёт машаққатларини сабрлик билан енгишган. Оллоҳ ўз пайғамбарларининг хулқ-атвори туфайли одамларга ҳаёт неъматларига ўзини урмаслик, бойликка ортиқча хирс қўймасликни таълим беради. Маълумки, ер юзида ҳамма балои қазо бойликка ўчликдан, дунёга керагидан ортиқча берилишдан келиб чиқади. Имом Бухорийнинг "Саҳиҳул Бухорий" китобидаги бир ҳадисда баён этилишича, пайғамбарларнинг ҳаммалари подачилик қилишган. Бу нарсада ҳам ажойиб ҳикмат бор. Жониворларнинг ювоши бўлмиш қўйни боққан инсоннинг дилида мулойимлик, меҳрибонлик куртак отади. Пайғамбарлар одамларни тўғри йўлга даъват этганларида уларнинг табиатидаги чарслик, қалбидаги беқарорлик тузалиб, мўътадил ҳолга келади.
Муҳаммад алайҳис-салом улғайгач, Соиб ибн Абу Соиб билан бирга тижорат қилдилар. Хадичага уйланганларидан кейин ҳам у киши ўз меҳнатлари билан пул топиб, кун кечирдилар. Оллоҳ Қуръони Каримдаги Зуҳо сурасининг 6-8-оятларида расулуллоҳдан дариғ тутмаган неъматларини шундай зикр этади: (Роббинг) етим деб сенга паноҳ бермай қўйдими, адашган деб тўғри йўлга солмадими, фақир деб бой қилмадими?" Шунингдек, Шўро сурасининг 52-оятида: "Бошқа пайғамбарларга ваҳий қилгандек, сенга ҳам амримизга биноан Жаброилни юбордик. Сен аслида Қуръон ва имон нималигини билмасдинг. Қуръонни шундай нур қилдимки, шу орқали истаган бандамни ҳидоятга муяссар этаман", дейди.

Орқага Олдинга

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР