loader

Қарорнинг ёзилиши

Қурайш мушриклари ислом динини йўқотиш чорасини тополмай расулуллоҳ мансуб Абдумоноф уруғига у кишини тириклай топшириб, эвазига истаганча бадал олиб туришни таклиф этишди. Бироқ уларнинг таклифи рад этилди. Гапи ерда қолган мушриклар Абутолибга киши қўйиб, пайғамбар алайҳис-саломни қурайшнинг истаган йигитига алмаштириб беришни сўрашди. "Воажаб,— деди Абутолиб ёқасини ушлаб. — Сизлар болангизни менга боққани берар экансизлару мен ўз боламни ўлдиргани сизларга топширар эканманми?" Бу жавобдан қутурган мушриклар токи Муҳаммад алайҳис-саломни ўз қўллари билан қатл этишга топширмагунларича Ҳошим ва Мутталиб жамоасини яккалаб, улар билан савдо-сотиқни тўхтатишга, тавбасига таянишмаса, Маккадан ҳайдаб чиқаришга қарор қилишди. Қарор ёзилган қоғоз Каъбанинг ўртасига осиб қўйилди. Шу кундан эътиборан икки жамоанинг Абулаҳабдан бошқа ҳамма одами мусулмон, кофирлигидан қатъий назар Абу Толиб дарасига қамал қилинди. Абдумоноф уруғидан Абдушамс ва Навфал жамоаси қамалга олинганларга ердам қўлини чўзмади. Қамалда қолганларнинг ҳоли танг бўлиб, дарахтларнинг япроқларили еб жон сақлашди. Қурайш мушриклари ҳатто ўзга юртлардан келган савдогарларни ҳам бу ерга яқин йўлатишмади. Ақл бовар қилмас бу ёвузликда айниқса Абулаҳаб жонбозлик кўрсатди.

Орқага Олдинга

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР