loader

Хадича разияллоҳу анҳунинг оламдан ўтиши

Пайғамбар алайҳис-салом қамалдан чиққанларидан кейин кўп ўтмай умр йўлдошлари Хадича разияллоҳу анҳу оламдан ўтди. Ҳали дини ислом йўлидаги қийинчиликлар бартараф этилмаган, олдинда Мадина ҳижрати бор эди. Расулуллоҳ Хадичани кўп эслар эдилар, биринчилар қатори имон келтирган бу покиза зотнинг фазилатларини чуқур қайғу ва жон ўртагувчи андуҳ билан йодга олардилар, муслима аёлларга ибрат қилардилар. Сарвари олам Иброҳимдан бошқа болаларининг ҳаммасини Хадичадан топган эдилар. Хадичадан туғилган тўнғич қизлари Зайнаб исломдан аввал Абу Ос ибн Робиага никоҳланиб, улар Умома исмли қиз кўришган, Фотиманинг вафотидан кейин уни Али ибн Абутолиб иикоҳига олган эди. Усмон расулуллоҳнинг Хадичадан топган қизлари Руқия билан турмуш қуриб, Ҳабашистонга бирга кетишган, у вафот этгач, Мадинада пайғамбар алайҳис-саломнинг бошқа қизлари Умму Гулсумга уйланган. Сарвари оламнинг кенжа қизлари Фотима Али ибн Абутолибга турмушга чиққан. Расулуллоҳнинг Хадичадан топган болалари бу оламдан жуда эрта кетишган. Отадан кейин қолган Фотима ҳам узоқ яшамаган.
Яқин ҳамдами, оғир дамларда маслаҳатгўйи, ўз қабиласидаги обрў-эътибори туфайли қалтис вазиятларда қалқон бўла оладиган суянчиғи Хадичанинг вафоти расулуллоҳни қаттиқ изтиробга солди. У киши Хадичадан Қосим, Абдуллоҳ деган ўғиллар кўрганлар. Расулуллоҳга Қосим ўғилларининг исми билан ҳам мурожаат қилишарди.

Орқага Олдинга

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР