loader

Қубо масжиди

Расулуллоҳ бир неча кун дам олгач, масжид қуришви буюрдилар. Бу қурилишда муҳожирлар ҳам, ансорлар ҳам баробар қатнашиб, чинакам тақводорлик намунасини кўрсатдилар. Ниҳоят мусулмонлар ҳеч нарсадан хавотир олмай хотиржам намоз ўқиш имкониятига эга бўлдилар. пайғамбар алайҳис-салом замонида масжидлар ортиқча дабдабаю асъасасиз оддийгина қилиб қурилар, кейинчалик пайдо қилинган зеб-зийнат, ҳашаматларнинг ном-нишони йўқ эди. Бу одамларнинг фикр-йоди қалбларини имон билан зийнатлаш, шайтон васвасасини дилларидан юлиб ташлаш билан банд эди. Масжидлар одам бўйи қилиб қурилар, томига офтоб тиғидан асрайдиган соябон тутиларди.

Орқага Олдинга

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР