loader

Оиласининг ҳижрати

Пайғамбар алайҳис-салом бола-чақаларини олиб келишга Зайид ибн Ҳориса билан Аборофийни Маккага юбордилар. Абдуллоҳ ибн Урайқид уларга йўл бошловчи бўлди. Улар расулуллоҳнинг қизлари Фотима, Умму Гулсум ва жуфти ҳалоллари Савда, Зайид ибн Ҳорисанинг хотини Умму Айман билан ўғли Усомани олиб келишди. Пайғамбар алайҳис-саломнинг қизи Зайнаб эри Абул Ос ибн Рабий рухсат бермагани учун Маккада қолди. Абу Бакрнинг умр йўлдоши Умму Румон, ўғли Абдуллоҳ, қизи Оиша ва Асмони олиб қайтди. Асмо ҳомиладор бўлиб, Мадинада кўзи ёриди. Абдуллоҳ муҳожирлар орасида туғилган биринчи чақалоқ эди.

Орқага Олдинга

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР