loader

Қайнуқонинг кочиши

Ўн беш кунлик қамалдан кейин мусулмонларга бас келолмаслигига ақли етган яҳудийлар расулуллоҳдан мол-мулкини ташлаб, фақат бола-чақасини олиб кўчиб кетишга ижозат сўрашди. Пайғамбар алайҳис-салом уларга уч кун ичида кўчиб кетишга ижозат бериб, бу ишга Убода ибн Сомидни масъул этиб тайинладилар. Яҳудийлар Суриядаги Азриот деган жойга кўчиб кетдилар ва бир йилга қолмай ҳаммаси қирилиб кетди. Расулуллоҳ улардан қолган мол-мулкни бешга бўлиб, ўз уруғ-аймоқларига тегишли улушни Ҳошим жамраси билан мутталиб жамоасига бердилар. Абдушамс билан Навфал жамоасига ҳеч нарса тегмади. Бунинг сабаби сўралганда уларнинг исломдан илгари ҳам бани Қайнуқо билан жуда яқин, худди туғишгандек аҳил бўлганлигини айтдилар.

Орқага Олдинга

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР