loader

Қўшин юбориш

Шом билан Мадина орқали савдо-сотиқ қиладиган қурайшлар асосий тирикчилик манбаидан айрилгач, Абу Суфён ибн Ҳарб, Софвон ибн Умайя, Ҳувайтиб ибн Абдулуязо бошчилигидаги янги карвонни Ироқ томондан йўлга солишди. Бувдан хабар топган пайғамбар алайҳис-салом жумоднул охир ойида Зайид ибн Ҳориса бошчилигида уларга қарши юз кишини жўнатдилар.
Қўшин Араб ярим оролининг Таҳома, Яман, Ироқ, Сурия билан чегарадош Нажид деган жойида карвон билан учрашди. Қисқа тўқнашувдан кейин моллар ўлжа олинди. Уни қўриқлаб келаётганлар қочиб қутулишди. Расулуллоҳ молларни бешга бўлиб, ҳаммага тенг тақсимладилар.

Орқага Олдинга

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР