loader

Ҳижратнинг бешинчи йили Думатул Жандал ғазоти

Шу йилнинг рабиул аввал ойида Мадинадан ўн беш кунлик масофадаги Думатул Жандалдаги бир гуруҳ аробий йўлтўсарлик қилиб, одамларни қон-қақшатаётган Мадинага бостириб кириб мусулмонларни қиличдан ўтказмоқчилиги маълум бўлди. Пайғамбар алайҳис-салом ўринларига Сибо Урфутани қолдириб, бу офатнинг олдини олиш мақсадида минг нафар саҳоба билан йўлга чиқдилар. Кечаси йўл босиб, кундузлари яшириниб яқинлашиб келганларида аробийлар билиб қолиб, тум-тарақай қочиб кетишди. Мусулмонлар уларнинг чорвасини қўлга киритишди. Бир-иккита подачидан бошқа ҳеч кимни учратолмай орқаларига қайтишди. Йўл-йўлакай Базора қабиласининг бошлиғи Уяйна ибн Ҳисни билан ҳамкорлик битими тузилди. Бу қабиланинг ери гиёҳ кўкармайдиган яйдоқ даштга айланиб кетгани учун расулуллоҳ уларга молларини боқишга Мадинадан 36 мил узоқдан ер ажратиб бердилар.

Орқага Олдинга

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР