loader

Бани Лиҳён ғазоти

Бани Лиҳён халқи юқорида баён этилганидек, Осим ибн Собит билан унинг ҳамроҳларини ўлдирган эди. Пайғамбар алайҳис-салом саҳобаларга ачиниб, кўпдан бери душмандан қасос олиш учун қулай фурсат етишини кутардилар. Шу йилнинг Рабиул аввал ойида саҳобаларга сафар тадорикини кўришини буюрдилар, жангга отланганликларини ганимдан сир тутиш мақсадида худди аввалги ғазотларидагидек қаёққа кетаётганларини ҳеч кимга билдирмадилар. Орниларига ибн Умму Мактумни қолдириб, икки юз нафар одам билан йўлга чиқдилар. Осим ибн Собит бошчилигидаги саҳобалар ўлдирилган жойга етганда уларни чуқур изтироб ва соғинч билан эслаб, ҳақларига дуо қилдилар. Мусулмонлар бостариб келаётганидан хабар топган бани Лиҳён халқи тоғ-тошга бош олиб кетди. Расулуллоҳ уларнинг юртида икки кун туриб, ҳеч кимни учратмади, чор атрофга юборган одамлари ҳам бирон кимсани топиб келишолмади.
Пайғамбар алайҳис-салом Макка мушрикларига ўзларининг шавкатларини кўрсатиб қўйиш учун саҳобаларнинг бир қисмини Усфон деган жойга юбордилар. Улар Қуроулғамим деган жойгача бориб келишди. Шундан кейингина расулуллоҳ қўшинни Мадинага қайтариб келдилар. Йўл-йўлакай у киши: "Биз қайтиб келгувчилармиз, тавба қилгувчилармиз, роббимизга ҳамду сано айтгувчилармиз. Йўл азобидан, манзил ташвишидан, оила ва мол-мулкимизга шикаст етмаслиги учун Оллоҳдан омонлик тилаймиз", деган дуони ўқидилар.

Орқага Олдинга

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР