loader

Насороларда талоқ

Яҳудийларни акси ўлароқ асл исоийларнинг динида эрга ҳам, хотинга ҳам талоқ қилиш ихтиёри берилмаган. Талоқ ҳаром амал ва гуноҳи кабира деб тушунилган. Яҳудилардан бир гуруҳлари Исо алайҳис салом ҳузурига келишиб: “Эркак киши ўз аёлини бирор сабабга кўра талоқ қилишга ҳаққи борми?” деб, савол бердилар. Исо алайҳис салом уларга “Аллоҳ таоло эркак ва аёлни жуфт-жуфт қилиб яратди” деган оятни ўқимаганмисизлар” деб, сўзида давом этди. Шунинг учун ҳам эр ўз ота-онасидан ажралиб, бир аёл билан ҳаёт кечиради ва у иккиси орасида муҳаббат пайдо бўлиб, ҳатто бир тана-ю бир жон бўлиб кетадилар. Шунинг учун ҳам Аллоҳ таоло уларни бирга қилди. Аллоҳ таоло уларни бирга қилгандан кейин эр-хотин бир-биридан ажрашиши мумкин эмас. Улар берган саволларига жавоб олганларидан кейин: “Унда нима учун Мусо алайҳис салом ёзма талоқ беришга рухсат бердилар” деб сўрадилар. Уларга жавобан Исо алайҳис салом: “Сизларнинг қалбларингизда қасоват бўлгани боис аввалда талоқ қилишга ижозат бўлмасада, Мусо алайҳис салом жазо тариқасида аёлларингизни талоқ қилинглар деб, буюрдилар” дедилар. “Фатҳул мулҳим”да Инжилдан қуйидаги Исо алайҳис саломнинг сўзлари нақл қилинган: “Қайси шахс ўз аёлига талоқ қўйиб, бошқа аёлга уйланса, зино қилган бўлади ва қайси аёл талоқ қўйилиб бошқа эрга тегса, зино қилган бўлади”. Умуман олиб қаралганда Христиан динида талоқ қатъий манъ қилинган амаллардан ҳисобланган ва бошқа томондан кўпхотинлик ҳам таъқиқланган. Унинг натижаси шу бўладики, икки бир-бирига мос келмайдиган эркак ва аёл никоҳланса, у иккаласи христианлик динига кўра ажрашиши қатъий манъ қилинади ва иккалаларини ушбу ҳаёти (доимо бир-бири билан урушишлари натижасида) дўзахга айланади. Бундан бошқа ўзга хулоса қилиб бўлмайди.
Ислом дини талоқга рухсат берган эди, баъзи насронийлар унга эътироз билдириб: “Бу аёлга зулм” дедилар. Қачонгача талоқга рухсат берилмайди. Чунки талоқга рухсат бермаслик ғайри фитрий иш ҳисобланади. Шунинг учун ҳам насронийлар асл китобларида келган талоқ борасидаги ҳукмга амал қилмай, аста секинлик билан талоқга доир қайтариқларни бузишга урундилар. Зино ва турли ёмон ишлар қатори талоқ ҳам черков рухсати билан амалга оша бошлади. Оммавий халқ тазйиқи остида черков талоқ бериш асосларини секин асталик билан кўпайтира бошладилар. Кейинчалик талоқ беришга қўйилган сабаблар беҳад кўпайиб кетди. Бу вақтда талоқ ихтиёри ҳали ҳам черков тасарруфида эди. Талоқ борасида эр-хотинда ҳеч қандай ихтиёр йўқ эди. Эр-хотин бир-биридан ажрашиш мақсадида черковларга мурожаат қиласалар, черков ўзи тўғри деб топган сабабларга қараб ҳукм қилар эди. Лекин, имкони борича роҳиблар Инжилда келган асл ҳукмга амал қилишга урунар эдилар. Шунинг учун улар томонидан оз сонли кишиларгагина талоқ билан ҳукм қилинар эди. Европада иккинчи уйғониш даври содир бўлгандан кейин омма халқ талоқни черков тасарруфидан ўз ихтиёрларига ўтказишга урундилар. Натижада, талоқ черков роҳиблар тасарруфидан давлат судлари ихтиёрига ўтказилди ва бениҳоя ажрашиш сабаблари кўпайиб кетди. Охир оқибат эркаклар билан бир қаторда аёллар ҳам талоқ масаласи юзасидан судларга мурожаат қила бошладилар. Эр-хот индан қайси бири бир-бирига ёқмай қолса, эр ё хотин судга бориб “эрим ё хотиним менга ёқмай қолди ажрашишни хоҳлайман” деб мурожаат қиларди. Суд эса, уларни бир-бирига ёқмай қолганини сабаб қилиб кўрсатиб ажратиб юборар эди. Натижада, ҳозирги кунга келиб европада ажрашиш миқдори жуда ошиб кетди. Шарқий давлатларда истиқомат қилувчи одамлар бу тартибда ажрашишни ҳаёлларига ҳам келтира олмайдилар. Европада никоҳ ҳали ҳануз жар ёқасида қолиб келмоқда [Фатҳул мулҳим. Ж. I. Б. 131-132.].

Орқага Олдинга