loader

Балоғатга етмаган вақтда қўйилган талоқни балоғатга етгандан кейин тасдиқ қилиш

 Балоғатга етмай қўйилган талоқга эътибор қаратилмайди. Балоа балоғатга етгандан кейин у (балоғатга етишдан олдин қўйган) талоғини тасдиқласа, яъни ўша вақтда қўйилган талоқ талоқ деса, талоқ тушмайди. Чунки, талоқ тушмайдиган вақтга нисбат бериб талоқни тасдиқ қилмоқда. Агар бола: “Балоғатга етмай қўйган талоғимни ҳозир воқеъ қиламан” деса, талоқ тушади. Чунки, бу иборада ҳозирги замон қўлланилмоқда, яъни балоғатга етмай қўйган талоғим тушмаган эди. Энди ўша талоғни балоғтга етиб қўйяпман деган бўлади ва талоқ тушади. Чунки, иккинчи иборада талоқ нисбати балоғатга етган даврга берилмоқда.
Балоғатга етгандан кейин: “У талоқни воқеъ қиламан. Унда мен балоғатга етмаган эдим” деса, талоқ тушмайди. Чунки, у ботил қилинган талоқ ҳукмига ишора қилмоқда[أَجَازَهُ بَعْدَ الْبُلُوغِ ، أَمَّا لَوْ قَالَ : أَوْقَعْته وَقَعَ لِأَنَّهُ ابْتِدَاءُ إيقَاعٍ].

Орқага Олдинга