loader

Маст кишининг талоғи ҳақидаги баҳс

Мастликнинг ҳақиқати: Мияга хурсандчилик ва мастлик шу қадар ғолиб бўладики, натижада инсон осмон билан ерни ва эркак билан аёлни фарқлай олмай қолади ёки бемаъно алжирай бошлайди ва ҳаяжонда у-бу гапларни гапириб юборади. Шу ҳолатнинг номига мастлик дейилади.

أَوْ سَكْرَانَ السُّكْرُ : سُرُورٌ يُزِيلُ الْعَقْلَ فَلَا يَعْرِفُ بِهِ السَّمَاءَ مِنْ الْأَرْضِ. وَقَالَا : بَلْ يَغْلِبُ عَلَى الْعَقْلِ فَيَهْذِي فِي كَلَامِهِ.

“Ёки сукрона – сукр деб ақлни зоил қиладиган хурсандчилик бўлиб, у сабаб ер билан осмонни ажрата олмай қолади. Абу Юсуф ва Имом Муҳаммад раҳматуллоҳи алайҳлар “Мастлик ақлга ғолиб келиб ажирай бошлайди” деганлар”[Шомий. Ж. IV. Б. 444.].

وَقَوْلُهُ بِأَنْ زَالَ عَقْلُهُ بَيَانُ حَدِّ السُّكْرِ فَعِنْدَ أَبِي حَنِيفَةَ السَّكْرَانُ مِنْ النَّبِيذِ الَّذِي يُحَدُّ هُوَ الَّذِي لَا يَعْقِلُ مَنْطِقًا قَلِيلًا وَلَا كَثِيرًا وَلَا يَعْقِلُ الرَّجُلَ مِنْ الْمَرْأَةِ وَلَا الْأَرْضَ مِنْ السَّمَاءِ وَقَالَا: هُوَ الَّذِي يَهْذِي وَيَخْتَلِطُ كَلَامُهُ غَالِبًا.

“Ақл мувозанатини йўқотиши” деган қавли мастлик ҳадди баёнидир. Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ наздиларида набиз туфайли ҳад уриладиган мастлик у – маст бўлган киши озми кўпми гапираётганини ақл қилмайдиган, эркакни аёлдан, осмонни ердан ажрата олмайдиган даражада бўлган мастликдир. Икки имом: “Ҳад уриладиган мастлик маст киши алжираб кўпинча сўзи аралашиб кетадиган даражага етган мастликдир” деганлар” (Баҳрур роиқ).

Маст ҳолатда талоқ қўйиш ҳукми: Мажнун ва беҳуш инсонлар каби маст кишида ҳам ақл ўз мувозанатини йўқотади. Шунга биноан аслида мажнун ва беҳуш инсонлар каби маст инсон томонидан айтилган талоқ тушмаслиги керак. Лекин, ҳанафий мазҳаби уламолари маст инсонга зажр ва огоҳлантириш бўлсин учун уни қўйган талоғини эътиборга олганлар. Чунки, шариъати исломияда маст қилувчи ичимликларни истеъмол қилишдан қаттиқ қайтариқлар ворид бўлган ва наша, шароб каби нарсаларни истеъмол қилиш гуноҳи кабира ҳисобланади. Шунга биноан маст инсонлар ҳуши ўзида бўлган инсонлар қаторида ҳисобланаиб, ҳукм чиқарилади ва улар томонидан қўйилган талоқ талоқ ҳисобланади.

وَيَقَعُ طَلَاقُ كُلِّ زَوْجٍ بَالِغٍ عَاقِلٍ وَلَوْ تَقْدِيرًا بَدَائِعُ ، لِيَدْخُلَ السَّكْرَانُ  أَيْ فَإِنَّهُ فِي حُكْمِ الْعَاقِلِ زَجْرًا لَهُ ، فَلَا مُنَافَاةَ بَيْنَ قَوْلِهِ عَاقِلٌ وَقَوْلِهِ الْآتِي أَوْ السَّكْرَانُ.

“Оқил, болиғ кишиларнинг талоғи воқе бўлади. Гарчи тақдиран оқил бўлсада. Бунга биноан маст кишилар томонидан қўйилган талоқ воқеъ бўлади. Чунки, улар зажран ақлли кишилар ҳукмидадир. Мусаннифнинг оқил ва маст деган қавли орасида ҳеч қандай қарама қаршилик йўқ”[Шомий. Ж. IV. Б. 438.].

Орқага Олдинга