loader

Фалон аёл, фалончининг қизи ёки фалончининг сингилсига талоқ

Бир киши аёлини исмини айтиб, фалон аёлга талоқ деса, сариҳ нисбат бўлгани учун ҳеч қандай шак шубҳасиз аёлга талоқ тушади. Шунингдек, эр фалончининг қизи ёки фалончининг синглиси ёки фалончининг онасига талоқ деса, бундай ҳолатда ҳам талоқ воқе бўлади. Чунки, юқорида зикр қилинган барча суратларда талоқнинг нисбати аёлга берилмоқда. Агар буларни гапирган эр бундан аёлимга талоқ қўйишни ирода қилмаган эдим деса, қазоан эр тасдиқ қилинмайди.

لَوْ ذَكَرَ اسْمَهَا أَوْ اسْمَ أَبِيهَا أَوْ أُمّهَا أَوْ وَلَدهَا فَقَالَ : عَمْرَةُ طَالِقٌ أَوْ بِنْتُ فُلَانٍ أَوْ بِنْتُ فُلَانَةَ أَوْ أُمُّ فُلَانٍ، فَقَدْ صَرَّحُوا بِأَنَّهَا تطلق، وَأَنَّهُ لَوْ قَالَ : لَمْ أَعْنِ امْرَأَتِي لَا يُصَدَّقُ قَضَاءً إذَا كَانَتْ امْرَأَتُهُ كَمَا وَصَفَ.

“Аёлнинг исмини ёки аёлининг отаси ёки онаси ёки фарзандини исмини қўшиб зикр қилиб: “Умрахонга ёки фалончининг қизига ёки фалончи (аёл)нинг қизига ёки фалончининг онасига талоқ” деса, аёлга талоқ тушади деб, ошкора айтганлар. Агар эр: “Аёлимни қасд қилмаган эдим” деса-ю, аёли сифатлаганидек бўлса, (эрни гапи) қазоан тасдиқ қилинмайди”.

Орқага Олдинга