loader

Аёлига муталлақа деб ном қўйган киши

Бир киши аёлига муталлақа (талоқ қилинган) деб ном қўйиб “Мен сенга муталлақа” деб ном қўйдим деса, бунинг ҳукми ҳам исми Талоқ бўлган аёл ҳукми билан бир хил бўлади, яъни Муталлақа деб чақираётганда ният қилса, талоқ бўлади. Ният қилмаса, талоқ воқе бўлмайди. Ният қилмаган ҳолатда диёнатдан ҳам, қазоан ҳам талоқ деб эътибор қилинмайди.

رَجُلٌ سَمَّى امْرَأَتَهُ مُطَلَّقَةً قَالَ سَمَّيْتُك مُطَلَّقَةً لَا يَقَعُ الطَّلَاقُ عَلَيْهَا لَا فِيمَا بَيْنَهُ وَبَيْنَ اللَّهِ تَعَالَى وَلَا فِي الْقَضَاءِ.

“Киши аёлини муталлақа деб номлаб: “Сени Муталлақа” деб номладим деса, диёнатан ҳам, қазоан ҳам талоқ воқе бўлмайди”.

Орқага Олдинга